Telegram Group Search
#ҚУТЛОВ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Эътиборлиси, мукофотланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи – матбуот котиби Азиз Абидов ҳам бор.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Азиз Абидовни "Шуҳрат" медали - муносиб эътироф билан самимий табриклайди.

Муваффақиятлар бардавом бўлсин.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди раиси Маҳмуджон Якубовга падари бузруквори Мухамаджон Якубовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд ва ОАВ: ҳамкорлик эҳтиёжи, ихтисослашиш зарурияти

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Уч қўлланма тақдимоти

Бугун Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида “Фуқаролик ҳуқуқий фанлар бўйича тестлар”, “Шахсий ҳуқуқлар: миллий қонунчилик ва халқаро стандартлар” ҳамда “Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш” номли амалий қўлланмалар тақдимоти бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Судьялар олий кенгашининг ўзи хос анъанаси бор..." - суд тизими мутасаддиларининг оммавий ахборот воситалари ходимларига эътибори, Кенгаш анъанасининг эътирофи

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ушбу қўлланмаларнинг аҳамияти нимада?" - Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабида бўлиб ўтган тақдимот тадбиридан лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Қандай ҳолларда судьяларга суғурта пуллари қанча миқдорда тўланади?

"Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 84-моддасига асосан судьяларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари белгиланган.

Унга кўра, қуйидаги ҳолларда суғурта компаниялари (суғурталовчилар) суғурта суммаларини тўлайди:

▶️судья ишлаётган даврида ёки ваколатлари муддати тугаганидан кейин ҳалок бўлса (вафот этса), агар бу судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан дучор бўлган майиблиги ёки соғлиғининг бошқача шикастланиши оқибатида рўй берган бўлса, унинг меросхўрларига — судьянинг 50 ойлик иш ҳақи миқдорида;

▶️судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан келгусида касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этадиган даражада майиб бўлиб қолганида ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганида — судьянинг 25 ойлик иш ҳақи миқдорида;

▶️судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан келгусида касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этмайдиган ва меҳнат қобилиятининг доимий йўқолишига олиб келмайдиган даражада майиб бўлиб қолганида ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганида — судьянинг 5 ойлик иш ҳақи миқдорида.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқий адабиётларга бўлган талабга таклиф ва унинг амалдаги ифодаси - Уч қўлланма тақдимотида яна бир лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Зарур ҳолларда судья учун қуролли соқчи ажратилади

Аввал ҳам маълум эслатилганидек, қонунчиликда судья ва унинг оила аъзолари хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида уларга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича сақлаш, олиб юриш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи билан хизмат қуроли ҳамда шахсий ҳимоя воситалари берилади.

Зарур ҳолларда тегишли суд раисининг қарорига биноан ички ишлар органи судья ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратади.

(“Судлар тўғрисида”ги қонун, 64-модда)

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Айни_дақиқаларда...

...Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Бугунги йиғилишда йигирмадан зиёд судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш, ваколат муддати якунига етган икки нафар судьяни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига тайинлашга доир масала кўриб чиқилади.

Муҳокамалар қизғин ва кескин давом этмоқда.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/07/04 07:58:32
Back to Top
HTML Embed Code: